23:20 / 08.06.2018
3 507

Жаҳон чемпионатидаги энг кучли ва кучсиз гуруҳлар аниқланди

Жаҳон чемпионатидаги энг кучли ва кучсиз гуруҳлар аниқланди
ФИФА рейтингига асосан, жаҳон чемпионатининг энг кучли ва кучсиз гуруҳлари ҳисоблаб кўрилди.

Натижада, Россия терма жамоаси иштирок этадиган «А» гуруҳи ҳаммадан кучсиз экани маълум бўлди. Унинг иштирокчилари Уругвай (ФИФА рейтингида 14-ўрин), Миср (45), Саудия Арабистони (67) ва Россия (70) бўлиб, ўртача рейтинги 49га тенг. Бу эса барча 8та гуруҳ ичида энг паст кўрсаткичдир

Энг юқори кўрсаткичга «Е» гуруҳи эга бўлиб турибди - 16,25. Унинг иштирокчилари - Бразилия (2), Швейцария (6), Коста-Рика (23) ва Сербия (34).

Ундан кейинги ўринни «C» гуруҳи (16,5) эгаллаб турибди. Унинг иштирокчилари Франция (7), Перу (11), Дания (12) ва Австралия (36).

«G» (22,75) гуруҳи учинчи ўринда бормоқда. Унинг иштирокчилари Бельгия (3), Англия (12), Тунис (21) ва Панама (55).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жаҳон чемпионатидаги энг кучли ва кучсиз гуруҳлар аниқланди