09:02 / 13.06.2018
3 192

Марко ван Бастен, Луиш Фигу, Пьерлуижи Коллина ва Умид Аҳмаджонов (фото)

Марко ван Бастен, Луиш Фигу, Пьерлуижи Коллина ва Умид Аҳмаджонов (фото)
Роппа роса икки кундан сўнг Россияда тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаларидан бири, футбол бўйича Жаҳон Чемпионати старт олади. Шу муносабат билан кўзга кўринган футбол амалдорлари, юлдузлар, мураббийлар ва футбол соҳасининг машҳур кишилари Москва шаҳрида жам бўлди.

Бугун, 12 июнь санасида ФИФА Президенти Жанни Инфантино ташаббуси билан конфедерациялар ўртасида ўзига хос ўртоқлик турнири ташкил қилинди. Унда ФИФАга аъзо барча конфедерациялар вакиллари, жумладан UEFA, CONCACAF, AFC, OFC, CAF, CONMEBOL, ҳамда Жаҳон Чемпионати ташкилий қўмитаси вакиллари иштирок этди.

Мусобақада дунё футболи юлдузлари, жумладан, уч карра «Олтин тўп» соҳиби Марко ван Бастен, Португалия футболи афсонаси Луиш Фигу, собиқ рефери Пьерлуижи Коллина кабилар ҳам жам бўлди.

МОҚ матбуот хизмати хабарига кўра учрашувда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов Осиё футбол конфедерацияси таркибида юқорида санаб ўтилган футбол юлдузларига қарши майдонда тўп сурди.

Мазкур турнир давомида МОҚ раҳбари ЖЧ—2018 ташкилий қўмитаси раҳбари, Россия федерацияси Бош вазири ўринбосари Аркадий Дворкович билан ҳам учрашган.




arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Марко ван Бастен, Луиш Фигу, Пьерлуижи Коллина ва Умид Аҳмаджонов (фото)