06:00 / 13.06.2018
3 357

Бельгия термаси Коста-Рикани йирик ҳисобда енгди, Жанубий Корея эса Сенегалга ютқазиб қўйди

Бельгия термаси Коста-Рикани йирик ҳисобда енгди, Жанубий Корея эса Сенегалга ютқазиб қўйди
ЖЧ-2018 мусобақаси бошланиши олдидан бир қатор терма жамоалар ўртоқлик учрашувларида майдонга тушдилар.

Сенегал терма жамоаси Жанубий Корея билан баҳс юритди ва 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. 67-дақиқада Ким Ён Гвон ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйган бўлса, ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Конате сенегалликларнинг иккинчи голини урди.

Бельгия терма жамоаси эса Коста-Рикага қарши ўйин ўтказди. Голларга бой бўлган баҳсда Европа вакиллари иродали ғалабани қўлга киритдилар. Бельгияликлар сафида Ромелу Лукаку дубль қайд этган бўлса, Дрис Мертенс ва Миши Батшуайилар бир мартадан рақиб дарвозасини ишғол қилишди.

Ўртоқлик учрашуви

Сенегал – Жанубий Корея 2:0 (0:0, 2:0)
Голлар:
1:0 – 67, автогол Ким Ён Гвон, 2:0 – 90, пенальти Конате.

Сенегал – Ндиай, Сабали, Сане, Ваге, Кулибали, Куяте, Ндиайе, Сарр, Мане, Ньянг (Конате, 46), Сако.
Жанубий Корея – Чо Хен У, Чан Хён Су, Ким Ён Гвон, Ли Ён, Ким Мин У, Ки Сон Ён, Ли Чэ Сон, Ку Ча Чҳол, Ли Син У, Ким Син Ук, Сон Ҳин Мин.

Бельгия – Коста-Рика 4:1 (2:1, 2:0)
Голлар:
0:1 – 24 Руис, 1:1 – 31 Мертенс, 2:1 – 42 Лукаку, 3:1 – 50 Лукаку, 4:1 – 64 Батшуайи.

Бельгия – Куртуа, Боята (Дендонкер, 66), Вертонген, Менье (Шадли, 46), Алдервейрелд, де Брюйне (Тилеманс, 71), Феррейра Карраско, Витцель, Азар (Дембеле, 70), Мертенс (Батшуайи, 52), Лукаку (Азар, 65).
Коста-Рика – Навас, Акоста, Гонсалес, Овьедо (Кальво, 46), Дуарте, Борхес (Асофейфа, 76), Боланьос (Гусман, 62), Руис (Кэмпбелл, 66), Техеда, Гамбоа (Смит, 66), Уренья (Венегас, 46).

Огоҳлантириш: Гонсалес (44).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бельгия термаси Коста-Рикани йирик ҳисобда енгди, Жанубий Корея эса Сенегалга ютқазиб қўйди