06:00 / 18.06.2018
3 009

Лёв: «Мағлубиятдан тушкунликка тушмаймиз, гуруҳдан албатта чиқамиз»

Лёв: «Мағлубиятдан тушкунликка тушмаймиз, гуруҳдан албатта чиқамиз»
Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв ЖЧ-2018 гуруҳ босқичи учрашувида Мексикага мағлубиятдан сўнг журналистларга ўз терма жамоаси албатта плей-оффга йўл олишини айтиб ўтди.

Москвадаги «Лужники» стадионида бўлиб ўтган F гуруҳи учрашуви мексикаликларнинг минимал ғалабаси билан якун топди — 1:0.

«Ҳа, бу биринчи мағлубият. Баъзан шунақаси ҳам бўлиб туради, доимо нимадир илк марта рўй беради. Шунчаки, биз бугун аввалгидек ўйнай олмадик. Лекин бу биз пароканда бўламиз, дегани эмас, бунинг учун сабаб кўрмаяпман. Биз ўз тактик чизиғимизга содиқ қоламиз ва гуруҳдан чиқамиз», — деди Лёв.

«Немис футболчилари кейинги ўйинлар олдидан Мексикадан учралган мағлубиятдан тўғри хулоса чиқаришлари лозим», — деди яна Лёв матбуот анжуманида.

Кейинги ўйинда Германия терма жамоаси Швеция термасига қарши майдонга тушади. Учрашув 23 июнь куни Сочидаги «Фишт» олимпия стадионида бўлиб ўтади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Лёв: «Мағлубиятдан тушкунликка тушмаймиз, гуруҳдан албатта чиқамиз»