01:02 / 25.06.2018
3 668

ЖЧ—2018. Колумбия Польшани йирик ҳисобда мағлуб этди (видео)

ЖЧ—2018. Колумбия Польшани йирик ҳисобда мағлуб этди (видео)
ЖЧ-2018 мусобақаси "Н" гуруҳи 2-тур учрашувидан ўрин олган Польша ҳамда Колумбия терма жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди. “Казань Арена”да бўлиб ўтган баҳсда Колумбия терма жамоасининг ғалабаси билан тугади.

Учрашув тенг курашлар билан бошланди ва икки жамоада ҳам бир қатор қулай имкониятлар бўлди. Биринчи бўлим охирлаб бораётган бир вақтда, Хамес Родригес жарима майдонига узатмани амалга оширди, у ерда Йерри Мина боши билан дарвозани аниқ нишонга олди.

70-дақиқада Киртеродан пас қабул қилиб олган Радамель Фалькао Воцех Шенсни билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва тўпни дарвозага аниқ йўналтирди. Орадан беш дақиқа ўтар-ўтмас колумбияликлар қарши ҳужумдан унумли фойдаланишди: Хамес Родригес ажойиб узун пас билан Хуан Куадрадони дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқариб юборди ва ярим ҳимоячи ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

Шу тариқа, Колумбия ушбу ғалабадан сўнг гуруҳдан чиқиш имкониятларини сақлаб қолди, Польша эса иштирокини ушбу босқичда якунлайдиган бўлди.

Ушбу учрашувда киритилган голларни қуйидаги ҲАВОЛА орқали томоша қилишингиз мумкин.

ЖЧ-2018
"Н" гуруҳи 2-тур

Польша – Колумбия 0:3 (0:1, 0:2)

Голлар:
0:1 – 40 Мина, 0:2 – 70 Фалькао, 0:3 – 75 Куадрадо.

Польша – Шченсны, Пишчек, Беднарек, Паздан (Глик, 80), Рыбус, Гуральски, Крыховяк, Зелиньски, Берешиньски (Теодорчик, 72), Ковнацки (Гросицки, 57), Левандовски.

Колумбия – Оспина, Мина, Мохика, Арьяс, Санчес, Агиляр (Урибе, 32), Барриос, Кинтеро (Лерма, 73), Куадрадо, Хамес, Фалькао (Бакка, 78).
Огоҳлантиришлар: Беднарек (61), Гуральски (85).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЖЧ—2018. Колумбия Польшани йирик ҳисобда мағлуб этди (видео)