14:17 / 25.06.2018
3 840

Равшан Эрматов мухлисларидан миннатдорлигини маълум қилди

Равшан Эрматов мухлисларидан миннатдорлигини маълум қилди
“Халқ сўзи онлайн” нашри эксклюзив интервью олиш мақсадида ҳакамимиз билан боғланганлигини маълум қилди. Равшан Эрматов ФИФА тартибларига биноан ҳозирча интервью бера олмаслигини, аммо бутун Ўзбекистон халқи, қолаверса, Осиё қитъасидаги мухлисларининг қўллаб-қувватлашларини қалбан ҳис қилаётганини ва бундан чексиз ҳаяжонда эканини билдирди.

— Юртимиз шаънини футбол дунёсининг энг юксак турнирида ҳимоя қилаётганимдан бошим осмонда. Ижтимоий тармоқлардаги минглаб саҳифаларда ватандошларимнинг эзгу тилакларини, қувончли фикрларини ўқиб, шу замин фарзанди эканимдан, ўзбек ҳакамлик мактабининг обрўси учун ўз ҳиссамни қўшаётганимдан фахр-ифтихорга тўлдим, — деди Равшан Эрматов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Равшан Эрматов мухлисларидан миннатдорлигини маълум қилди