20:56 / 26.06.2018
5 732

Ўзбекистонлик ёш шахматчилар жаҳон чемпиони бўлишди

Ўзбекистонлик ёш шахматчилар жаҳон чемпиони бўлишди
Жорий йилнинг 21-25 июнь кунлари Беларуснинг Минск шаҳрида 8, 10 ва 12 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ўртасида шахматнинг рапид ва блиц йўналиши бўйича иккинчи жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон шахмат федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мусобақада жаҳоннинг 27 мамлакатидан ташриф буюрган 780 нафар иштирокчи қатнашди. Улар орасида 15 нафар ўзбекистонлик шахматчилар ҳам бўлиб, уларга халқаро шахмат устаси, Ўзбекистон шахмат федерацияси бош котиби Севара Боймуродова мураббийлик қилди.

Ўзбекистонлик шахматчилардан Хумоюн Бегмуродов (8 ёш) ва Умид Омонов (12 ёш)лар иккитадан олтин, Афрўза Ҳамдамова (10 ёш) эса битта олтин ва кумуш медалларини қўлга киритди. Бундан ташқари, Руқия Олимова (8 ёш), Шаҳромбек Каримов (10 ёш) ҳамда Олмос Раҳматуллаевлар (12 ёш) биттадан кумуш медаль соҳиби бўлишди.

Якуний ҳисобда Ўзбекистон терма жамоаси 5 та олтин ва 4 та кумуш медаль билан фахрли биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўринни 2 та олтин, 3 та кумуш ва 6 та бронза билан Россия терма жамоаси қўлга киритган бўлса, учинчи ўрин украиналик шахматчиларга насиб қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистонлик ёш шахматчилар жаҳон чемпиони бўлишди