08:39 / 05.07.2018
4 662

Ўзбекистонлик полвон Жаҳон чемпиони бўлди (фото)

Ўзбекистонлик полвон Жаҳон чемпиони бўлди (фото)
Хорватия пойтахти Загреб шаҳрида спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасида Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради МОҚ матбуот хизмати.

Эркин кураш бўйича беллашувларда – 55 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Жамшид Маруфов Исроил (10:0), Арманистон (соф ғалаба), Россия (10:0) ва Италия (5:4) мамлакатларидан ташриф буюрган рақибларини мағлуб этиб финалга йўл олганди. Жамшид ҳал қилувчи финал жангда япониялик Хайято Фужитага қарши кураш олиб борди ва рақибидан 4:3 ҳисобида устун келди.

Мазкур ғалаба ўзбекистонлик ёш полвонга Жаҳон чемпионатининг олтин медалини тақдим этди.

Эътиборлиси, ўзбекистонлик ўсмир эркин курашчилар сўнгги маротаба 1998 йилги Жаҳон чемпионатида олтин медаль қўлга киритганди. Ўшанда ёш Дилшод Мансуров тенгдошлари орасида Жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлган. Орадан 20 йил ўтиб Маруфов бундай натижага эришди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистонлик полвон Жаҳон чемпиони бўлди (фото)