
ЖЧ-2018 мусобақаси ярим финалидан ўрин олган Хорватия ва Англия терма жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди. Қизиқарли кечган баҳснинг асосий вақтида 1:1 ҳисоби қайд этилгач ҳакам экстра таймларга мурожаат қилди.
Экстра таймларнинг 2-сида аниқроғи 109-дақиқада Манжукич хорватларни финалга олиб чиққан гол муаллифига айланди. Шу тариқа хорватлар ўз тарихларида илк бор финалга чиқдилар.
ЖЧ-2018
Ярим финал
Хорватия – Англия 2:1 (0:1, 1:0, 0:0, 1:0)
Голлар: 0:1 – 5 Триппьер, 1:1 – 68 Перишич, 2:1 – 109 Манжукич.
Хорватия – Субашич, Ловрен, Стринич (Пиварич, 95), Врсалько, Вида, Ракитич, Брозович, Перишич, Модрич (Бадель, 119), Ребич (Крамарич, 101), Манжукич (Чорлука, 115).
Англия – Пикфорд, Уокер (Варди, 112), Стоунз, Янг (Роуз, 90), Магуайр, Алли, Лингард, Стерлинг (Рэшфорд, 74), Хендерсон (Дайер, 97), Триппьер, Кейн.
Огоҳлантиришлар: Манжукич (48), Уокер (54), Ребич (96) «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар