08:02 / 15.07.2018
4 698

Долера Давронова жаҳон чемпионатида Ўзбекистонга учинчи олтин медални тақдим этди (фото)

Долера Давронова жаҳон чемпионатида Ўзбекистонга учинчи олтин медални тақдим этди (фото)
Тошкент шаҳрида ўтказилаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати ўзининг энг қизғин палласига кириб улгурган.

Бундан бир неча дақиқа олдин қизлар ўртасида -90кг вазн тоифасида беллашувлар ниҳоясига етди. Ушбу вазн тоифасида юртимиз шарафини Долера Давронова ҳимоя қилди. Қувонарлиси ҳамюртимиз беллашувлар якунига кўра жаҳон чемпионлиги унвонига сазовор бўлди.

Аввалига у даст кўтариш баҳсларида 97кг. тошни ўзига бўйсундира олди ва бешинчи натижани қайд этди. Силтаб кўтаришда эса у 128кг. тош кўтарди. Бу орқали у силтаб кўтариш ҳамда иккикураш якунига кўра (225кг) олтин медални қўлга киритди.

Бу борада кумуш медални америкалик спортчи Роза Риотто (224кг.) қўлга киритган бўлса, кучли учликка австриялик Сара Фишер (224 кг.) якун ясади.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Адҳамжон Эргашев ва Кумушхон Файзуллаевалар жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритгандилар.





arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Долера Давронова жаҳон чемпионатида Ўзбекистонга учинчи олтин медални тақдим этди (фото)