22:58 / 15.07.2018
2 824

ЖЧ-2018. Франция – жаҳон чемпиони!

ЖЧ-2018. Франция – жаҳон чемпиони!
ЖЧ-2018 мусобақасининг финалидан ўрин олган Франция ҳамда Хорватия терма жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди. “Лужники” стадионида бўлиб ўтган баҳсда французлар ғалабани қўлга киритишди.

Учрашув кутилмаганда хорватларнинг ҳужуми билан бошланди, бироқ биринчи бўлиб гол уриш французларга насиб этди. 18-дақиқада Франция стандарт вазиятдан унумли фойдаланди: Антуан Гризманнинг узатмасидан сўнг Марио Манжукич боши билан ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.

Орадан ўн дақиқа ўтар-ўтмас Хорватия мувозанатни тиклашга эришди. Стандарт вазиятдан сўнг Иван Перишич жарима майдони ичида тўпни ўзига ўнглаб кучли зарба берди ва дарвозани ишғол қилди.

Орадан кўп вақт ўтмай “учранглилар” яна ҳисобда олдинга чиқиб олишди, учрашув ҳаками видеотакрорлардан сўнг Хорватия дарвозаси томон пенальти белгилади. 11 метрлик жарима зарбасини Гризманн аниқ ижро этди.

Иккинчи бўлим ҳам Хорватиянинг ҳужумлари билан бошланди ва таймнинг илк дақиқалари Франция жарима майдони атрофида кечди. 59-дақиқада Поль Погба жарима майдонидан қайтган тўпни дарвозага аниқ йўллади ва жамоасининг учинчи голини урди.

Бу голдан ўзига келишга улгурмаган хорватлар яна ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишди. Люка Эрнандеснинг узатмасидан сўнг Килиан Мбаппе тўпни ўзига ўнглаб олди ва чамаси 22 метрлардан дарвозани аниқ нишонга олди.

69-дақиқада Уго Льорис кутилмаганда хатога йўл қўйди ва тўп Манжукичнинг оёғига тегиб дарвозадан жой олди – 4:2.

Шу билан ўйин сўнггига қадар ҳисоб ўзгармади ва Франция ўз тарихида иккинчи бор жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.

ЖЧ-2018
Финал

Франция – Хорватия 4:2 (2:1, 2:1)

Голлар:
1:0 – 18, автогол Манджукич, 1:1 – 28 Перишич, 2:1 – 38, пенальти Гризманн, 3:1 – 59 Погба, 4:1 – 65 Мбаппе, 4:2 – 69 Манджукич.

Франция – Льорис, Варан, Люка Эрнандес, Павар, Умтити, Канте (Нзонзи, 55), Погба, Матюиди (Толиссо, 73), Гризманн, Жиру (Фекир, 81), Мбаппе.

Хорватия – Субашич, Ловрен, Стринич (Пьяца, 81), Врсалько, Вида, Ракитич, Брозович, Перишич, Модрич, Ребич (Крамарич, 71), Манджукич.

Огоҳлантиришлар: Канте (27), Люка Эрнандес (41), Врсалько (90).
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)