21:38 / 17.07.2018
3 696

Франция ниманинг ҳисобига жаҳон чемпиони бўлди?

Франция ниманинг ҳисобига жаҳон чемпиони бўлди?
Фото: «Чемпионат.com»
Франция футбол бўйича жаҳон чемпионатида муҳожирлар туфайли ғолиб бўлди, деб ёзмоқда «Хабар» нашри.

Франция терма жамоаси таркибида бор-йўғи икки нафар француз ўйинчи бор, қолганлари асли африкалик бўлган муҳожирлардир.

Муҳожирлар туфайли чемпионликни қўлга киритган Франция эндиликда миграция сиёсатини юмшатса керак. Негаки, сўнгги пайтларда миграция масаласида расмий Париж жуда кўп танқидга учраган эди.

Франция терма жамоаси таркибидаги 23 нафар футболчидан 15 нафари африкалик. Уларнинг аксарияти Францияда таваллуд топган бўлишса-да, лекин ота-оналари африкалик.

Улар: Килиан Мбаппе (отаси камерунлик, онаси Жазойирдан), Паул Погба (Гвинея), Н'Голо (Мали), Жибрил Сиди (Мали), Стив Мандада, Преснел Кимпембе ва Стевен Нзонзи(Конго), Самуел Умтити (Камерун), Бенжамин Менди(Сенегал), Блейз Матуиди (Ангола), Коринтин Толиссо (Того), Томас Лемар Гваделупе (Нигерия), Одил Рами (Марокаш), Набил Фақир (Жазойир), Усмон Дембеле (отаси Нигерия, онаси Мавритания).

Франция терма жамоасида бор-йўғи икки нафар француз футболчи бор. Улар: Бенжамин ПавардваФлориан Флориан Таувин.

Терма жамоадаги Жибрил Сидибе, Н'Голо Канте, Паул Погба, Бенжамин Менди, Набил Фақир, Усмон Дембеле ва Одил Рами каби ўйинчилар мусулмон.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Франция ниманинг ҳисобига жаҳон чемпиони бўлди?