23:30 / 19.07.2018
4 076

Умид Аҳмаджонов Италия футбол федерацияси мутасаддилари билан учрашди (фото)

Умид Аҳмаджонов Италия футбол федерацияси мутасаддилари билан учрашди (фото)
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов ташаббуси билан Италия футбол ассоциацияси билан ҳам ҳамкорлик бўйича келишувга эришилган эди, деб хабар беради Миллий олимпия қўмитаси расмий сайти.

Келишувга асосан, Италия мураббийлари ассоциацияси президенти ва Италия футбол федерацияси мураббийлар мактаби раҳбари Ренцо Уливьери ҳамда Италия футбол федерациясининг Ёшлар сектори техник координатори, «Аталанта» клуби академияси мутахассиси Стефано Бонаккорсолар Тошкентга ташриф буюриб, юртимиздаги мураббийлар учун семинар ўтказишмоқда.

Бугун Миллий олимпия қўмитаси Президенти ва ЎФА вице-президенти Умид Аҳмаджонов Ренцо Уливьери ва Стефано Бонаккорсолар билан учрашди.

Учрашув давомида Италия футбол федерацияси билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, юртимиздаги мутахассислар, жумладан, футбол мураббийларининг малакасини оширишда Италия футболи тажрибасидан унумли фойдаланиш, иш ўрганиш мақсадида мураббийларимизни Италияга юбориш масалалари муҳокама қилинди.

Маълумот учун, италиялик мутахассислар томонидан ўтказилаётган семинарлар давомида мураббийларга машғулот ўтказиш тартиби, учрашувларга тактик ва жисмоний тайёргарлик кўриш масалалари бўйича ўқув курслари ташкил қилинади. Семинарларнинг сўнгги кунига селекционерлар ҳам жалб қилинади. Куннинг дастлабки қисмида назарий машғулотлар ўтилса, куннинг иккинчи қисмида амалий машғулотларга навбат берилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Умид Аҳмаджонов Италия футбол федерацияси мутасаддилари билан учрашди (фото)