Ла Лига президенти Хавьер Тебаснинг айтишича, Криштиану Роналдунинг «Реал»дан кетишига Испаниядаги солиқ ставкалари жуда юқори экани сабаб бўлган.
«Роналду Италияда кўпроқ пул топади, сабаби Испаниядаги билан таққослаганда у ердаги солиқ ставкалари пастроқ. Биз фойда келтирмайдиган шароитда турибмиз. Испания – солиқлар бўйича топ-лигалар ичида энг ёмони. Шунинг учун ҳам ўйинчилар бу ерда кўп маблағ йўқотишади. Бу муаммо устида бош қотиришимиз керак, чунки бунинг натижасида чемпионатнинг потенциали тушиб кетиши мумкин», – деган Тебаснинг сўзларини нашр этган Marca.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Роналду «Реал»дан кетишидан олдин 13,5 миллион евро солиқ жаримасини тўлаган, яна 5,3 миллион евролик қарзи қолгани маълум қилинганди.
Испания солиқ идораси Роналдуни Италияга кўчиб ўтса ҳам жаримани тўлашдан қочиб қутулолмаслигидан огоҳлантирган.
Манба: tribuna.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади