07:30 / 27.07.2018
3 531

"Миллий" стадионда Ла Лига ва Ўзбек футболи фахрийлари кўргазмали ўйин ўтказади

"Миллий" стадионда Ла Лига ва Ўзбек футболи фахрийлари кўргазмали ўйин ўтказади
23-25 сентябрь кунлари эса Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов ҳамда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори Омон Ғофуров Испания пойтахти Мадридда бўлиб ўтадиган навбатдаги Бутунжаҳон футбол Саммитида иштирок этишади.

Шунингдек, саммит дастурига қўшимча равишда “Атлетик Бильбао” клубига ташриф буюриб, клубнинг ва академиянинг иш фаолияти билан яқиндан танишиш режалаштирилган.

Ла лиганинг янги мавсум учун тақвимига кўра, "Барселона" ҳамда "Реал" ўртасидаги биринчи "Эл-Классико" ЛаЛиганинг 10-тур учрашувлари доирасида 28 октябрь куни "Камп Ноу"да бўлиб ўтади. ПФЛ ҳамда Ла лига ўзаро ҳамкорликда бутун дунё футбол жамоатчилиги диққат-марказида бўладиган мазкур ўйин тарғиботини юртимизда ҳам янада кенгайтириш мақсадида шу куни пойтахтимиздаги “Миллий” стадионида “Оммавий Эл-Классико” тадбирини ўтказишни режалаштиришди.

Мазкур тадбир доирасида Испания ва Ўзбекистоннинг фахрий футболчилари иштирокида кўргазмали футбол ўйини ташкил этиш мўлжалланмоқда. Унда ҳар икки жамоа таркибида ҳам бир нафардан машхур собиқ “чарм тўп” усталари қатнашиши кўзда тутилган. “Оммавий Эл-Классико” тадбири UzReport телеканали орқали ёритиб борилади. Кўргазмали футбол учрашувидан сўнг стадионга йиғилган барча катта экранда "Барселона" – "Реал" ўйинини томоша қилиши режелаштирилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Миллий" стадионда Ла Лига ва Ўзбек футболи фахрийлари кўргазмали ўйин ўтказади