23:38 / 01.08.2018
3 699

Рўзиқул Бердиев: "Биргина хатодан фойдаландик"

Рўзиқул Бердиев: "Биргина хатодан фойдаландик"
Суперлига 20-турида “Сўғдиёна” ўз майдонида “Насаф” жамоасини қабул қилди ва 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради.
Ўйиндан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва ўйиннинг энг яхши футболчи деб топилган Ислом Кенжабоев ўз фикрларини билдирди.

- Бугунги ўйинни биргина хато хал қилди. Рақибимиз хато қилди ва биз ундан унумли фойдаландик. Йигитлар 90 дақиқа давомида эътибор билан ўйнашди сабаби рақибларни ўрганиш давомида “Сўғдиёна” ҳар йилгидан ҳужумкор футболни намойиш этмоқда. Шунинг учун бугунги баҳсда биз бехато харакат қилишимиз керак эди ва ўйлашимча буни удаладик. Баҳс давомида йигитлар бор кучлари ва эътиборлари билан ҳаракат қилишди. Шунинг учун ҳам ғалаба қозондик, - дейди Бердиев.

Ислом Кенжабоев: Ўтган турдаги хатоларимиздан тўғри хулоса чиқариб бугун фақат ғалаба учун курашдик. Жамоавий ўйин намойиш этдик ва янада кучли ўйнадик.Шунинг эвазига ғалаба қозондик. Мақсадимиз кейинги ўйинларда фақат ғалаба қозонишдир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рўзиқул Бердиев: "Биргина хатодан фойдаландик"