Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мавсум бошидан буён ҳар ой энг яхшиларни аниқлаш учун ўтказиб келаётган сўровномасини давом эттиради.
Мазкур сўровномада PEPSI Суперлиганинг 12 та клуби бош мураббийлари ва сардорлари иштирок этади. Мухлислар овози эса бундан буён ПФЛ расмий сайти www.PFL.uzда бўладиган сўровнома орқали қабул қилинади.
Биласиз, июнь-июль ойларида Россия яшил майдонларида Жаҳон чемпионати-2018 бўлиб ўтди. Шу сабабдан PEPSIСуперлигада қисқа танаффус юзага келди ва июнь ойида фақатгина битта тур ўйини ташкил этилди. Шуни инобатга олиб, июнь ва июль ойлари учун битта сўровнома ташкил қилишга қарор қилинди. Зеро битта тур натижалари инобатга олиниб, июнь ойининг энг яхшилари аниқланиши бироз ножоиз бўлар эди. Шу тариқа июнь ойидаги битта тур ва июлдаги 5 та тур учрашувларида ўзларини яхши томондан кўрсата олган лауреатлар аниқланиши жараёни бошланди.
Ортда қолган 6 та тур учрашувларида Андрей Фёдоров бошчилигидаги “Локомотив” жамоаси 5 ғалаба ва 1 дуранг қайд этди. Миржалол Қосимов устозлигидаги “Бунёдкор” ва Шота Арвеладзе раҳбарлигидаги “Пахтакор” эса 1 мартадан мағлуб бўлишди. Қайд этиш жоизки, Арвеладзе 4-марта ойнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар қаторидан ўрин эгаллади. Миржалол Қосимов ҳамда Андрей Фёдоров эса ҳозирга қадар 2 мартадан ойнинг энг яхшиси бўлиш учун даъвогарлар сафидан жой олишган эди.
Ойнинг энг яхши мураббийи учун номзодлар
Андрей Фёдоров (“Локомотив”) – 5 ғалаба, 1 дуранг
Миржалол Қосимов (“Бунёдкор”) – 3 ғалаба, 2 дуранг, 1 мағлубият
Шота Арвеладзе (“Пахтакор”) – 4 ғалаба, 1 дуранг, 1 мағлубият
Овоз бериш учун ушбу ҳаволага ўтинг.
Манба: www.pfl.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Андрей Фёдоров "Октябрь ойининг энг яхши мураббийи" деб топилди

Сентябрь ойининг энг яхши мураббийи – Бахтиёр Ашурматов

"Июль ойининг энг чиройли голи" муаллифи – Шерзод Ҳакимов (видео)

Элдор Суюнов "Июль ойининг энг яхши дарвозабони" деб топилди

"Июль ойининг энг яхши дарвозабони"ни аниқлаш учун овоз бериш бошланди

PEPSI Суперлига. Июль ойининг "энг чиройли гол"ига овоз беринг (Видео)