10:57 / 05.08.2018
3 321

"Июль ойининг энг яхши дарвозабони"ни аниқлаш учун овоз бериш бошланди

"Июль ойининг энг яхши дарвозабони"ни аниқлаш учун овоз бериш бошланди
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мавсум бошидан буён ҳар ой энг яхшиларни аниқлаш учун ўтказиб келаётган сўровномасини давом эттиради.

Мазкур сўровномада PEPSI Суперлиганинг 12 та клуби бош мураббийлари ва сардорлари иштирок этади. Мухлислар овози эса бундан буён ПФЛ расмий сайти www.PFL.uzда бўладиган сўровнома орқали қабул қилинади.

Биласиз, июнь-июль ойларида Россия яшил майдонларида Жаҳон чемпионати-2018 бўлиб ўтди. Шу сабабдан PEPSIСуперлигада қисқа танаффус юзага келди ва июнь ойида фақатгина битта тур ўйини ташкил этилди. Шуни инобатга олиб, июнь ва июль ойлари учун битта сўровнома ташкил қилишга қарор қилинди. Зеро битта тур натижалари инобатга олиниб, июнь ойининг энг яхшилари аниқланиши бироз ножоиз бўлар эди. Шу тариқа июнь ойидаги битта тур ва июлдаги 5 та тур учрашувларида ўзларини яхши томондан кўрсата олган лауреатлар аниқланиши жараёни бошланди.

Ортда қолган 6 та тур давомида бир қатор дарвозабонлар ишончли ўйин намойиш этиб, ўз жамоаси жонига оро кирди. Улар ичида натижалари бошқаларга нисбатан анча яхшилари Милан Митрович, Евгений Черемисин, Элдор Суюнов ҳамда Санжар Қувватов бўлишди. Қайд этиш жоизки, Суюнов шу пайтга қадар 3 марта ойнинг энг яхшиси дея эътироф этилиш учун номзодлар қаторидан ўрин эгаллаган эди. Қувватов ва Черемисин эса бир мартадан номзодлар сафидан жой олишганди.

Ойнинг энг яхши дарвозабони учун номзодлар

Милан Митрович (“Сўғдиёна”) – 5 ўйин, 2 қуруқ ўйин, 10 сейв
Евгений Черемисин (“Қизилқум”) – 5 ўйин, 3 қуруқ ўйин, 6 сейв
Элдор Суюнов (“Пахтакор”) – 6 ўйин, 3 қуруқ ўйин, 6 сейв
Санжар Қувватов (“Насаф”) – 4 ўйин, 2 қуруқ ўйин, 4 сейв

Ушбу ҳавола орқали овоз беришингиз мумкин.

Манба: www.pfl.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Июль ойининг энг яхши дарвозабони"ни аниқлаш учун овоз бериш бошланди