date
views 2 291

Расман: Зеедорф - Камерун термаси бош мураббийи

Расман: Зеедорф - Камерун термаси бош мураббийи
Ўтган мавсумда "Депортиво"да ишлари юришмай, жамоани Сегундага тушириб юборган Кларенс Зеедорф ўзига янги иш топди. Бу ҳақда Камерун термаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Зеедорф бунга қадар "Милан" ва "Шенчжен" каби жамоаларда фаолият олиб борди. Бироқ унинг бир иш жойидаги иш вақти 6 ойни ҳам ташкил қилмади.

Голландиялик мураббийга Патрик Клюйверт ёрдам беради. Ҳозирча мутахассис терма билан қанча муддатлик шартномага имзо чеккани маълум қилинмади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Расман: Зеедорф - Камерун термаси бош мураббийи