21:20 / 14.08.2018
4 183

Денис Иванков Ўзбекистон терма жамоасида ишлайди

Денис Иванков Ўзбекистон терма жамоасида ишлайди
Денис Иванковни ҳурмат қилмайдиган футболчи, мураббий ёки футболга алоқадор инсонни топиш мушкул. Мухлислар ичида ҳам Иванков алоҳида ҳурматга лойиқ мутахассис ва инсон.

"Машъал" ва "Насаф"даги фаолияти давомида кўплаб иқтидорларни (Элдорбек Суюнов, Санжар Қувватов, Ўткир Юсупов, Алибек Туропов, Умид Эргашев) етиштириб берган Иванков Купер бошчилигидаги терма жамоамиз мураббийлар штабидан ўрин олди.

Денис Иванков маълум муддат ОТЖ мураббийлар штабида ҳам фаолият кўрсатган мутахассис саналади.

Тан олиш керак, Денис Иванков айни пайтда Суперлигада ишлаётган дарвозабонлар мураббийлари орасида МТЖга ишлашга энг лойиқ номзод. Унинг ўзгача машғулот дастурлари ва ишга бўлган ёндошуви алоҳида эътирофга лойиқ.

Денис Иванковни Ўзбекистонда ишлаган ва ишлаётган дарвозабонлар мураббийлари (Анвар Рашидовдан ташқари) орасида энг кучлиси деб биламан.

Ўзбекистонда энг кўп дарвозабонлар етиштириб берган мутахассис Анвар Рашидов бўлса, ҳозирги кунда Денис Иванков бу "пойга"да анча илдам ҳаракат қилмоқда.

P.S. ЎФА ва Купер дарвозабонлар мураббийини танлашда адашмади.

Манба: championat.asia

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Денис Иванков Ўзбекистон терма жамоасида ишлайди