06:00 / 15.08.2018
3 445

Роналду “Ювентус” жамоасида ўзининг илк голини урди (Видео)

Роналду “Ювентус” жамоасида ўзининг илк голини урди (Видео)
Ҳужумчи Криштиану Роналду “Ювентус” фойдасига ўзининг илк голини урди, дея хабар бермоқда Даракчи нашри.

33 ёшли португалиялик футболчи туринликларнинг иккинчи жамоаси билан бўлиб ўтган матчнинг саккизинчи дақиқасида “Ювентус” клуби таркибида ўзининг дебют голини киритди.

Таъкидлаш жоизки, “Ювентус” анъанавий равишда мавсумга старт берилишидан аввал “Ювентус В” жамоаси билан матч ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, Роналду 2018 йилнинг 10 июлида Мадриднинг “Реал” жамоасидан 100 млн. евро эвазига Туриннинг “Ювентус” жамоасига ўтган.

Форварднинг янги жамоа билан шартномаси тўрт йилга мўлжалланган.


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Роналду “Ювентус” жамоасида ўзининг илк голини урди (Видео)