23:46 / 17.08.2018
2 492

Аллегри "Ювентус" дарвозасини ким қўриқлаши ва Роналду қачон дебют қилиши ҳақида гапирди

Аллегри "Ювентус" дарвозасини ким қўриқлаши ва Роналду қачон дебют қилиши ҳақида гапирди
"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри А Сериянинг биринчи тури доирасидаги "Кьево"га қарши ўйиндан олдинги матбуот анжуманида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- "Янги мавсум доим аввалгисидан қийин кечиши ҳақида ҳар йили гапираман. "Ювентус" жаҳоннинг энг кучли футболчиси - Роналдуни олди, Бонуччи жамоага қайтарилди. Улар билан бир қаторда Жан, Канселу ва Спинаццола жамоага олиб келинди. "Ювентус" бошқа жамоалар сингари яхши харидларни амалга оширди. Энди эса трансферлар эйфорияси билан яшамасдан, осмондан ерга тушиш пайти келди".

- "Криштиану Роналду учун эртанги баҳс янги чақирув, янги тажриба бўлади. Роналду юқори иштиёқда бўлажак учрашувни кутмоқда".

- "Кьево"га қарши учрашув осон кечмайди. Бу жамоа ўз уйида, мухлислари қаршисида мавсумдаги илк баҳсда ўзини кўрсатишга, яхши натижа қайд этишга ҳаракат қилиши аниқ. "Кьево"ни Италия чемпионати ва ЕЧЛ фаворитига қарши ўйнаётгани кўп ҳам қизиқтирмайди. Шу боисдан ҳам рақибни ҳурмат қилмоқ лозим. Эртанги учрашувдаги энг муҳим нарса - ғалаба. Мавсумдаги илк ўйин жуда муҳим".

- "Шахсан ўзим учун ҳам "Ювентус"ни майдонда кўриш, нималарга қодир эканлигимизни текшириб олиш қизиқ туюлмоқда".

- "Кьево" билан ўйинни асосий таркибда бошлайдиган беш нафар футболчини номи маълум - Роналду, Шенсни, Канселу, Алекс Сандро ва Пьянич. Қолган футболчиларни эса ўйин олди машғулотдан сўнг аниқлаймиз. Матюиди эндигина тўлиқ машғулотларда қатнашишни бошлади. Қолган футболчиларнинг жисмоний ҳолати яхши. Эртага кимлардир 50 дақиқа, қолганлар эса 1,5 соат вақт мобайнида ўйнашади".

- "Роналду фаолияти давомида 5 маротаба "Олтин тўп" соҳибига айланган. Криш доимо максимал вазифаларни бажаришни ёқтирадиган футболчи. Мен 15 кунлик машғулотлар чоғида унда қандайдир ғайри-табиий жиҳатни кўрмадим, аммо шуни айтишим керакки, Роналдуни бошқалардан ажралиб турадиган сифатларга эга футболчи. Месси билан бўлган 11 йиллик кучли рақобат унга қўшимча мотивация тақдим этган".

- "Роналдуни жамоамизда борлиги бизга ғалабани кафолатламайди. Қачонки бутун жамоа тўғри ўйнаса ва бирдек меҳнат қилсагина Роналдунинг нафи тегади. Яхши жамоа учун барча футболчилар юқори сифатли футбол кўрсатишлари муҳим. Муваффақият калити шунда".

- "Маркизио? Шахсан ўзим Маркизиога раҳмат айтмоқчиман. У билан бўлган 4 йиллик фаолиятим давомида Маркизио юқори инсонийлик сифатларга эгалиги, юксак профессионал ва ажойиб футболчи эканлигини тушундим. "Ювентус"га келган ҳар бир футболчи учун Маркизио ҳақиқий ўрнак. Маркизио Турин клуби билан 25 йилни бирга ўтказди. Унинг жамоадан кетиш қарорини биргаликда қабул қилдик. Эндиликда Маркизио учун бошқа жамоага ўтиш янги тажриба бўлади", - деди Аллегри.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Аллегри "Ювентус" дарвозасини ким қўриқлаши ва Роналду қачон дебют қилиши ҳақида гапирди