09:46 / 18.08.2018
2 221

Криштиану Роналду овқатланиш вақтида стул устига чиқиб олиб, қўшиқ куйлаб берди (видео)

Криштиану Роналду овқатланиш вақтида стул устига чиқиб олиб, қўшиқ куйлаб берди (видео)
«Ювентус»» ҳужумчиси Криштиану Роналду Турин клуби аъзолари кечки овқатни тановвул қилишаётган вақтда уларга қўшиқ куйлаб берди.

Интернетда тарқалган видеоларда 33 ёшли футболчининг стул устига чиқиб олиб, ашула айтиб берганини кўриш мумкин.
[media=https://instagram.com/p/BmlyMW1nxUw/?utm_source=ig_embed&utm_campaign=embed_loading_state_control]
Эслатиб ўтамиз, Криштиану Италия чемпиони билан 4 йиллик шартномага имзо чеккан. Унинг йиллик маоши 30 миллион еврони ташкил этади. Жамоа бугун А Сериянинг илк турида «Кьево» меҳмони бўлади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Криштиану Роналду овқатланиш вақтида стул устига чиқиб олиб, қўшиқ куйлаб берди (видео)