3 844
XVIII ёзги Осиё ўйинларида қатнашаётган Ўзбекистон спортчиларининг 23 август кунги мусобақалари
Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида бўлиб ўтаётган XVIII ёзги Осиё ўйинларининг 23 август кунидан ўрин олган мусобақаларида ҳамюртларимиз 11 спорт тури бўйича баҳс олиб боришади.
Мусобақа турлари, уларнинг Тошкент вақти билан бошланиш соатлари ҳамда унда иштирок этувчи спортчилар билан таништирамиз.
Спорт гимнастикаси. 14:30
О.Чусовитина. Эркин машқ. Финал
Футбол. 14:00
Ўзбекистон – Ҳонгконг. 1/8 финал
Гольф. 04:00 – 12:00
К.Кубаналиев, С.Чен, Р.Тен, Е.Ли. Жамоавий. 1-босқич
Оғир атлетика. 12:00 – 14:00
Шаҳзод Худобйерганов. 77 кг. Саралашдан – финалгача;
Муаттар Набиева. 58 кг. Саралашдан – финалгача;
Пенчак силат. 08:00 – 10:00, 12:00 – 15:00
Айюб Абдуллаев. -60 кг. Саралашдан – финалгача;
Нурилла Саидов. -75 кг. Саралашдан – финалгача;
Ҳусан Баратов. -95 кг. Саралашдан – финалгача;
Велоспорт шоссе. 08:00 – 12:00
М.Холмуратов. Яккалик.
А.Измайлов. Гуруҳ пойгалар
Слаломда эшкак эшиш. 08:00
А.Темургалиев. Яккалик С1. Яримфинал, финал.
Р.Кирпичев. Яккалик С1. Ярим финал, финал.
Академик эшкак эшиш. 07:00 – 10:00
Ж.Мавлонов. Яккалик LМ1 × 2000 м. Финал.
Ш.Холмирзаев. Яккалик LМ1 × 2000 м. Финал.
С.Тўлқинхўжаев, А.Турдиев. Жуфтлик М2 × 2000 м. Финал
И.Мамбетназаров, Ш.Нажмиев, Ш.Ҳакимов, З.Усмонов. Тўртталик LМ4 × 2000 м. Финал.
Таэквондо WTF
Ҳожиакбар Зокиров. -68 кг. Саралашдан финалгача.
Мадинабону Маннопова. -49 кг. Саралашдан финалгача.
Сузиш
А.Козлюк. 50 м. Баттерфляй. Саралашдан финалгача. 07:00 – 10:00
Х.Турсунов, А.Тарасенко. 100 м. Эркин сузиш. Саралашдан финалгача. 16:00 – 18:00
Теннис (08:00)
Д.Истомин. Яккалик. Чоракфинал
Ж.Каримов. Яккалик. Яримфинал
Эслатиб ўтамиз, 22 август куни бўлиб ўтган мусобақаларда ўзбекистонлик спортчилар 4 та медални қўлга киритишди.
Таэквондода Никита Рафалович финалда ушбу спорт тури ватани ҳисобланган Жанубий Корея вакили Хва Жун Ли билан тўқнаш келди ва 21:18 ҳисобида ғалаба қозониб, олтин медаль соҳибига айланди.
Юнон-рум курашида Мўминжон Абдуллаев олтин медаль учун баҳсда қозоғистонлик Нурмакан Тиналиевга қарши гиламга чиқди ва 8:0 ҳисобида ғалаба қозониб, шоҳсупанинг энг юқорисига чиқди.
Яна бир финалчимиз Рустам Ассакалов финалда эронлик Нури Ҳуссайнга қарши жанг ўтказди ва 1:6 ҳисобида ютқазиб қўйди ва кумуш медал билан кифояланди
Оғир атлетика спорт турида Достон Ёқубовда кумуш медални қўлга киритди. У даст кўтаришда 145, силтаб кўтаришда эса 186 кг тошни ўзига бўйсундирди. Умумий ҳисобда эса 331 кг натижа қайд этди ва иккинчи бўлди.
Тўртинчи кун мусобақаларидан сўнг Ўзбекистон делегацияси жами 14 медал (3+5+6) жамғарган ҳолда, умумий рейтингда 9-ўринни эгаллаб турибди.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради?
Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга?
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди