Ўзбекистон U-18 термаси Франция, Бельгия ва Шотландияга қарши ўйнайди

Ўзбекистон U-18 термаси Франция, Бельгия ва Шотландияга қарши ўйнайди
Ўзбекистон футбол ассоциацияси турли ёшдаги терма жамоалар учун бўлажак мусобақаларга муносиб тайёргарлик олиб бориш учун барча шарт-шароитларни яратиб беришда давом этади.

Отабек Ғуломхўжаев мураббийлигидаги Ўзбекистон U-18 терма жамоаси октябрь ойида Испаниянинг Малага шаҳрида ўтказиладиган халқаро мусобақада қатнашади.

Ушбу мусобақада Ўзбекистон Ўзбекистон U-18 терма жамоаси 3 та баҳсда майдонга тушади. 10 октябрь куни биринчи баҳсда вакилларимизга Франция U-18 терма жамоаси рақиблик қилса, 13 октябрь куни Белгияга қарши баҳс олиб борилади. Мусобақадаги сўнгги ўйин 15 октябрь куни Шотландия U-18 терма жамоасига қарши бўлиб ўтади.

Халқаро мусобақа
Малага, Испания

10 октябрь Франция U-18 – Ўзбекистон U-18

13 октябрь Ўзбекистон U-18 – Бельгия U-18

15 октябрь Ўзбекистон U-18 – Шотландия U-18
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар