
Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Карим Бензема «Ювентус»га йўл олган португалиялик тўпурар Криштиану Роналду борасида фикр билдирди.
«Криштиану энди йўқ, энди ҳеч ким мавсумига 50талаб гол урмайди, аммо биз бир жамоамиз. Ёрдам бериш учун кўплаб гол уришга интиламан, аммо энг муҳими жамоа ғалабаси бўлиб қолаверади.
Биз Роналдуни унута олмаяпмиз. У «Реал» учун жуда муҳим ўйинчи эди. У клуб учун кўплаб голлар урди. У – дунёнинг энг кучли футболчиларидан бири, аммо Криш бошқа клубга ўтди ва биз ҳозирда бошқа ўйинчилар ҳақида ўйлашимиз керак», – дейди Бензема.
Манба: www.ufff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар