
2018 йил 5-7 сентябрь кунлари Тошкент шаҳридаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун кураш бўйича I Халқаро турнир ўтказилади. Kun.uz’га маълум бўлишича, Вазирлар Маҳкамасининг бу ҳақдаги тегишли фармойиши қабул қилинди.
Турнир доирасида семинар-тренинг ҳам ўтказилади. Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун кураш бўйича I Халқаро турнирни ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита ҳамда харажатлар сметаси тасдиқланди.
Қайд этилишича, харажатлар Тошкент шаҳар ҳокимлиги маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ва ҳомийлик хайриялари ҳисобидан қопланади. 2018 йил 6 сентябрь - “Кураш” миллий спорт тури кунини кенг нишонлаш юзасидан жойларда кураш бўйича мусобақалар ва семинарлар, шунингдек, жаҳон чемпионлари иштирокида кўргазмали чиқишлар ташкил этилади.
Маълум бўлишича, халқаро турнирда l-ўрин учун 50 000 АҚШ долл. (Президент соврини), 2-ўрин учун 25 000 АҚШ долл., 3-ўрин учун х 2 киши х 10 000 АҚШ долл., 5-8-ўрин учун х 4 киши х 1 250 АҚШ долл. миқдорида пул мукофотлари берилади.
Мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 100 000 АҚШ доллари. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар