06:00 / 01.09.2018
2 274

«Реал» клуби Дибаланинг трансфери борасида келишувга эришди

«Реал» клуби Дибаланинг трансфери борасида келишувга эришди
«Реал» клуби «Ювентус» ҳужумчиси Пуало Дибаланинг трансфери борасида келишувга эришди. Бу ҳақида Ole нашрининг журналисти твиттер саҳифасида эълон қилди. Мадридликлар футболчи учун 180 миллион евро тўлашади. Дибаланинг агенти 2023 йилгача мўлжалланган шартнома ва йилига 16 миллион евро маош қайд этилган шартномага розилик берган.

Tuttosport нашрининг ёзишича, «Реал» клуби Дибала агенти ва «Ювентус» клуби билан ҳали келишувга эришмаган. Италия нашрининг таъкидлашича, туринликлар аргентиналик футболчисини сотиш ниятида эмас.

Манба: www.uff.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)