07:31 / 02.09.2018
2 422

Роналду ЕЧЛ қуръа ташлаш маросимига нимага келмади?

Роналду ЕЧЛ қуръа ташлаш маросимига нимага келмади?
«Ювентус» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду 30 август санасида Монакода бўлиб ўтган УЕФА совринлар тақдим этиш маросимига боришни режалаштирган экан.

ESPN нашрининг таъкидлашича, баҳор «Реал» билан ЕЧЛда ғолиб бўлган ҳужумчи Туриндан вертолетда келмоқчи эди. Маросим бўлиб ўтган залдан Роналду ва унинг яқинлари учун 6 та ўриндиқ банд қилинган ҳам эди. Туриндан Монакога парвоз бор йўғи 40 дақиқа вақтни олади.

Маросим бошланишига 2 соат қолганида йил ўйинчиси деб Модрич топилганидан сўнг, Роналду маросимга келишга қарор қилмаган.

Криштиану Роналду УЕФА талқини бўйича энг яхши ҳужумчи деб топилган. Энг яхши ўйинчи деб эса Модрич тан олинди.

Манба: www.uff.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)