20:41 / 03.09.2018
4 952

Мавлуд Тифиев навбатдаги нокаутни расмийлаштирди

Мавлуд Тифиев навбатдаги нокаутни расмийлаштирди
Ўзбекистонлик яккакурашчи Мавлуд Тифиев ўзининг навбатдаги ғалабасини тантана қилди.

Таиландда "MX Muay XTREME" турнири доирасида бўлиб ўтган жангда ҳамюртимизга мезбонлар вакили Мибон рақиблик қилди.

Ушбу кечада яна тўрт жанг ташкил этилиб, таиландлик мауй тай усталарига Колумбия, Бразилия ва Бошка спортчилар рақиблик қилишди. Мазкур жанглар 64, 65, 67 ва 75 кг вазнда бўлиб ўтди.

64 кг вазн тоифасида рингга чиққан ҳамюртимиз мезбонлар вакили Нанпин билан беллашиб, қийин кечган жангни муддатидан олдин якунлашга эришди.

Эслатиб ўтамиз, Мавлуд олдинги жангини 22 июл куни "MX Muay XTREME" турнири доирасида ўтказиб, таиландлик спортчини жароҳат олганига қарамасдан мағлуб қилган эди.

Маълумот учун: Мавлуд Тифиев профессионал муай тай бўйича 2008 ҳамда 2010 йилда жаҳон чемпионлигини қўлга киритган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Мавлуд Тифиев навбатдаги нокаутни расмийлаштирди