22:36 / 06.09.2018
3 361

Эктор Купер: "Худди мухлислар сингари мен ҳам илк ўйинда ғалаба қозонишни истагандим"

Эктор Купер: "Худди мухлислар сингари мен ҳам илк ўйинда ғалаба қозонишни истагандим"
Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер бироз аввал якунига етган Ўзбекистон - Сурия учрашувидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Мухлислар биринчи ўйиндан ғалаба кутади. Шунингдек мен ҳам ғалаба қозонмоқчи эдим. Лекин омадимиз келмади. Ўтган 8-10 кун давомида футболчиларга имкон қадар ўз тушунчамни етказишга ҳаракат қилдим.

Бизда таркибни яхшилаш учун етарли вақт бўлмади. Футболчиларнинг ҳозирги ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилдим. Жамоанинг ҳақиқий кучини вақт ўтиши билан кўрасиз.

Яна бир бор айтаман бу биринчи ўйин. Кеча айтганимдек мендан мўъжиза кутманглар. Олдимизда Осиё кубоги ва ЖЧ саралаши турибди. Бунгача эса биз жамоанинг ҳужум чизиғи ва ҳимояси устида катта ишларни амалга оширамиз.

Бу ўйиндан кўзлаган мақсадимиз футболчиларнинг имкониятларини чамалаб олиш эди. Жамоани қабул қилиб олганимга эндигина 12 кун бўлди. Лекин шунга қарамай футболчилар мени аста-секин тушуна бошлашди. Тўғри, мухлислар йирик ҳисобда ғалаба қозонишни исташади. Лекин, ўртоқлик ўйинларидан асосий мақсад футболчиларни саралаб олиш ва йўл қўяётган хатоларимизни билиб олишдир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Эктор Купер: "Худди мухлислар сингари мен ҳам илк ўйинда ғалаба қозонишни истагандим"