14:26 / 09.09.2018
4 558

Август ойининг энг яхши дарвозабони – Игнатий Нестеров

Август ойининг энг яхши дарвозабони – Игнатий Нестеров
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мавсум бошидан буён ҳар ойнинг энг яхшиларини аниқлаб келмоқда.

Мазкур сўровномада PEPSI Суперлиганинг 12 та клуби бош мураббийлари ва сардорлари иштирок этди. Мухлислар овози эса ПФЛ расмий сайтида ўтказилган сўровнома орқали қабул қилинди.

Ортда қолган август ойида 3 та тур учрашувлари бўлиб ўтди. Ўтказилган 20-21-22-турлар давомида бир қатор дарвозабонлар ишончли ўйин намойиш этиб, мухлис-у мутахассислар олқишларига сазовор бўлишди.

Сўровнома якунларига кўра, “Локомотив” жамоаси посбони – Игнатий Нестеров энг кўп овоз тўплашга муваффақ бўлди. Нестеровни 10 нафар мураббий ва сардор 1-поғонага лойиқ кўришди. Шунингдек, мухлислар ўртасида ташкил этилган сўровномада Нестеров Акбар Тўраевдан сўнг 2-ўриндан жой олди ва қўшимча 4 очкога эга бўлди. Якунда, Игнатий Нестеров 51, Акбар Тўраев 41 ҳамда Элдор Суюнов 39 очко жамғаришга эришди.

Шу тариқа, Игнатий Нестеров жорий йилги мавсумда илк бор ой лауреатига айланди

Манба: www.pfl.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Август ойининг энг яхши дарвозабони – Игнатий Нестеров