23:08 / 11.09.2018
2 401

Эктор Купер: "Октябрь ойидаги йиғинда терма жамоага умуман чақирилмаган футболчилар ҳам бўлади"

Эктор Купер: "Октябрь ойидаги йиғинда терма жамоага умуман чақирилмаган футболчилар ҳам бўлади"
Ўзбекистон - Эрон (0:1) ўртоқлик учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида мезбонл бош мураббийи Эктор Купер қатнашди.
- Биринчи навбатда иккита турли хил таймлар гувоҳига айландик. Шуни унутмаслик керакки рақиб анойилардан эмасди. Иккинчи таймда чарчоқ аломатлари сезилди. Балки бунда менинг айбим бордир, машғулотлар вақтида жисмоний тайёргарликка кўпроқ эътибор бермагандирмиз. Ҳимоя чизиғи бугун олдинги баҳсга нисбатан яхшироқ ўйнади. Ҳужумда эса ҳали қиладиган ишларимиз кўп. Эрон ҳам кўп ҳужум қилди демаган бўлардим. Тўғри натижа бўлмади, аммо ўртоқлик учрашуви бўлгани учун янги футболчиларни тушириб уларни синаб кўришга қарор қилдим. Иккита ўйин орқали хулоса қилиб айтадиган бўлсам қайси позицияни кучайтиришим кераклигини билиб олдим. Кейинги йиғинга янги футболчилар чақирилади", - дейди Купер.

- Сизнинг услубингиз ҳимоявий. Бундай вазиятда ҳужумда имконият кам бўлади ва ўша кам имкониятдан фойдаланиш керак. Ҳужум чизиғида уч футболчи Темурхўжа Абдухолиқов, Игорь Сергеев ва Иван Нагаевни синаб кўрдингиз. Улар сизнинг талабингизга жавоб берадими ёки йўқми?
- Олдинги матбуот анжуманларида айтганман. Асосий урғуни ҳимояга қаратганман. Ҳужумчиларнинг сони билан ҳужумкорликни боғламаган бўлардим. Бугун 4 нафар ҳужумкор ўйинчи ҳаракат қилди. Бугун Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик. Кейруш 7 йилдан буён ишламоқда, мен эса 14 ёки 15 кундан буён бу жамоа билан ишлаяпман. Энг асосийси қаерда хатолар қилганимизни кўриб олдим. Қайси ўйинчилар менинг талабларимга жавоб бермаётганини аниқлаб оламан. Иккинчи таймда ёмон ўйнадик, бунда менинг ҳам айбим бор.

- Олдинда октябрь ва ноябрь ойидаги ФИФА кунлари бор. Бундан ташқари Суперлига тугаганидан сўнг, тахминан декабрь ойининг иккинчи ярмидан йиғин ўтказиш имконияти бор. Шу вақт сизга Осиё Кубогига тайёргарлик учун етарли бўладими? Ёки Суперлигани эртароқ тугатиш борасида таклиф билан чиқасизми?
- Вақт етарли даражада. Ўйлайманки ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Индинга мен Ўзбекистон чемпионати ўйинларини кузатишни бошлайман. Терма жамоани кучайтириши мумкин бўлган футболчиларни кузатаман.

- Япония ва Жанубий Корея терма жамоаларининг ўзагини ёш футболчилар ташкил қилади. Бизнинг терма жамоада ёши катта футболчилар кўп. Сиз ёш футболчиларга эътибор қаратасизми?
- Албатта тўғри гапни айтдингиз. Ўзбекистон U-23 терма жамоасида кўз остимга олиб қўйган футболчилар бор. Улар терма жамоани кучайтира олишига шубҳам йўқ. Индонезиядаги мусобқада иштирок этишгани учун уларни сентябрь ойидаги йиғинга чақирмадик. Октябрь ойидаги йиғинда ҳали терма жамоага умуман чақирилмаган ўйинчилар бўлади. Шу ўринда журналистларга раҳмат айтмоқчиман. Бошқа давлатда бўлганида ҳозирданоқ танқидий қарашлар ва кескин саволлар беришган бўларди. Сабр учун барчага раҳмат айтаман.

Манба: championat.asia
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)