
Суперлига 23-туридан ўрин олган "Металлург" – "Локомотив" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Андрей ФЁДОРОВ ўйин ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
- Учрашувга қаттиқ тайёргарлик кўришга ҳаракат қилдик. Аммо баҳсга тўлиқ таркиб билан тайёрланиш учун вақт кам бўлди. Тўғрисини айтсам, ўйин бошланишидан олдин "Металлург" шундай босим уюштиришини билгандим. Аммо, йигитлар шундай босимдан чиқиб кета олишни уддалаганларидан мамнун бўлдим.
Агарда эртароқ яратилган вазиятлардан фойдаланиб, гол урганимизда, ўйинни, асосийси сўнгги дақиқаларни хотиржамлик билан ўтказган бўлардик. Барчаси яхшику, аммо бир жиҳатни тушунмадим. Реферининг захирада ўтиргана футболчимизга қизил бергани тушунарсиз бўлиб қолди.
"Локомотив" матбуот хизмати.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар