13:53 / 16.09.2018
3 397

Ибраҳимович фаолиятидаги юбилей голни ҳам акробатик услубда урди (видео)

Ибраҳимович фаолиятидаги юбилей голни ҳам акробатик услубда урди (видео)
«Лос-Анжелес Гэлакси» MLS чемпионати доирасида «Торонто»га ютқазди. Торонтодаги «BMO Филд» стадионида кечган учрашув мезбонларнинг 5:3 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.

«Гэлакси»нинг голларидан бирига Златан Ибраҳимович муаллифлик қилди. Биринчи бўлим охирида ушбу 36 ёшли швециялик форвард Хонатан дос Сантоснинг зарбасини ақл бовар қилмас услубда дарвоза тўрига жойлади.

Бу гол ушбу форвард учун фаолиятидаги 500-гол бўлди. Айни вақтда футболчилик фаолиятини давом эттираётганлар орасида фақат икки футболчи шундай натижага эришганди. Шу вақтгача 500 голлик нуқтани фақат Криштиану Роналду ва Лионель Месси забт этишганди.

Ибраҳимович MLS чемпионатининг жорий мавсумида 22 учрашувда майдонга тушиб, 17 та гол урди.

Ибраҳимович «Лос-Анжелес Гэлакси»га шу йил мартида «Манчестер Юнайтед»дан келганди. У турли йилларда ўз голларини «Мальмё» (18), «Аякс» (48), «Ювентус» (26), «Интер» (66), «Барселона» (22), «Милан» (56), «Пари Сен-Жермен» (156) ва «МЮ» (29) клубларида урган. У 2001 йилдан 2016 йилгача Швеция терма жамоаси либосида халқаро майдонларда ҳаракат қилган ва 62 голга муаллифлик қилган.
[media=https://instagram.com/p/BnxblxanLCf/?utm_source=ig_embed]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ибраҳимович фаолиятидаги юбилей голни ҳам акробатик услубда урди (видео)