14:48 / 16.09.2018
3 246

"Пахтакор" - "Локомотив" беллашувига келадиган мухлисларни нималар кутмоқда?

"Пахтакор" - "Локомотив" беллашувига келадиган мухлисларни нималар кутмоқда?
Ҳар икки жамоа ҳужумкор футбол намойиш этишни хуш кўради. Бу эса учрашувга бўлган қизиқиш ва унинг аҳамиятини янада оширади. Қолаверса, кубок баҳслари орқали Осиё Чемпионлар лигасига йўлланмани қўлга киритиш имконияти пайдо бўлиши мумкин.

Беллашув "Пахтакор" стадионида 18 сентябрь, сешанба куни соат 20:00да бошланади.

Ўйинга ташриф буюрувчи ишқибозлар учун "Пахтакор" футбол клуби ажойиб совғалар тайёрлаган. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Учрашувдан аввал стадионга ташриф буюрадиган ишқибозлар эътиборига эстрада юлдузлари иштирокида концерт дастури тақдим этилиши режалаштирилган.

Шунингдек, стадионларга оилавий ташриф буюрадиган мухлислар ва жажжи болакайлар учун бир қатор қизиқарли аттракционлар ташкил қилинади.

Танаффус пайтида омадли ишқибозлар 2 дона уяли телефон ютиб олиш имкониятига эга бўлишади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Пахтакор" - "Локомотив" беллашувига келадиган мухлисларни нималар кутмоқда?