08:02 / 17.09.2018
3 596

Рақибига тупурган Дуглас Коста узр сўради (видео)

Рақибига тупурган Дуглас Коста узр сўради (видео)
«Ювентус» ярим ҳимоячиси Дуглас Коста «Сассуоло»га қарши ўйиндан (2:1) сўнг барчадан узр сўради.
28 ёшли футболчи учрашув охирида «Сассуоло» вакили Федерико Ди Франческонинг юзига тупургани учун қизил карточка олиб майдонни тарк этди.

«Ювентус»нинг барча мухлисларидан бугунги ҳаракатим учун узр сўрамоқчиман.

Доим менинг ёнимда бўладиган шерикларимдан ҳам узр сўрайман. Бу аҳмоқона иш эди, барчанинг олдида кечирим сўрайман.

Бугунги қилган ишим фаолиятимда биринчи бор содир бўлди», – дейди Дуглас Коста.
[media=https://youtu.be/cjz55X6RO7Q]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Рақибига тупурган Дуглас Коста узр сўради (видео)