06:30 / 19.09.2018
3 174

Нўъмон Ҳасанов: “Ярим финалда ким рақиб бўлишининг фарқи йўқ”

Нўъмон Ҳасанов: “Ярим финалда ким рақиб бўлишининг фарқи йўқ”
Ўзбекистон кубоги чорак финал доирасида “Қўқон-1912” – “Қизилқум” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Нўъмон Ҳасанов ва Суҳроб Бердиев қатнашди.

Нўъмон Ҳасанов: - Аввало бугунги ғалаба билан барча мухлисларимизни табриклайман. Бугунги ғалабада мухлисларимизнинг ҳам ҳиссалари беқиёс бўлди.

Ўйинга келадиган бўлсам, бугун биринчи таймдаги ўйинимиз мен истаган ўйин бўлди. 2-таймга келиб йигитларда бироз чарчоқ аломатлари сезилди. Шунақа пайтда заҳира ўриндиғида ўйинни кучайтирадиган, тажрибали футболчилар етишмаслиги бизга кўп ўйинларда панд беряпти. Иккинчи бўлимда заҳирадан майдонга туширган футболчиларим барчаси ёш футболчилар. Ҳали улар билан кўп ишлашимиз керак. Шунга қарамай ғалабани сақлаб қолганимиз қувонарли бўлди.

Ярим финалда ким рақиб бўлишини фарқи йўқ. Чунки ярим финалда кучсиз рақиб бўлмайди. Биз финалга чиқиш учун астойдил ҳаракат қиламиз. Ҳозирча эса бор эътиборимизни Навоийда бўладиган 24-тур ўйинига қаратишга мажбурмиз.

Суҳроб Бердиев: Бугун биз майдонга фақат ғалаба учун тушган эдик. Барча жамоадошларим майдонда борларини бериб ўйнашди. Якунда мақсадимизга эришдик. Стадионда бизни ажойиб тарзда қўллаб турган мухлисларимизга катта раҳмат айтаман. Бугун киритган ҳар иккала голимни мухлисларга бағишлайман.

Манба: kokand1912.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Нўъмон Ҳасанов: “Ярим финалда ким рақиб бўлишининг фарқи йўқ”