09:26 / 19.09.2018
3 264

«Интер» сўнгги дақиқалардаги икки гол эвазига «Тоттенхэм»дан ғалабани тортиб олди

«Интер» сўнгги дақиқалардаги икки гол эвазига «Тоттенхэм»дан ғалабани тортиб олди
Европа Чемпионлар лигаси 1-туридан ўрин олган «Интер» – «Тоттенхэм» учрашуви ўз якунига етди. «Жузеппе Меацца» стадионида бўлиб ўтган ўйин мезбонларнинг иродали ғалабаси билан тугади.

Ўйиннинг биринчи бўлими тенг курашлар остида кечди ва икки жамоада ҳам бир нечта хавфли вазиятлар бўлди. миланликлар кўпроқ ҳужум қилган бўлсаларда, бироқ яққол имкониятдан Харри Кейн фойдалана олмади.

Иккинчи бўлиб дебютида Кристиан Эриксен лондонликларни олдинга олиб чиқди: Эриксеннинг дастлабки зарбасини Ханданович бартараф этишга эишди, бироқ қайтган тўп яна даниялик футболчига келиб тушди ва бу сафар Кристианнинг зарбаси Мирандага тегиб дарвозадан жой олди.

86-дақиқада Квадво Асамоа қанотдан тезлик олди ва тўпни жарима майдонига узатди, у ерда Мауро Икарди тўпни рақиб дарвозасига жойлаб қўйди.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтнинг иккинчисида Матиас Весино Фалеро стандарт вазиятдан сўнг боши билан тўпни дарвозанинг бурчагига жойлаб қўйди ва жамоасига ғалаба олиб келди.

Шу тариқа, миланлик турнирни ғалаба билан бошладилар. Почеттино шогирдлари эса яна бир бор италян клубидан аламли мағлубиятни қабул қилиб олдилар.

ЕЧЛ, 1-тур

Интер (Италия) – Тоттенхэм (Англия) 2:1 (0:0, 2:1)
Голлар:
0:1 – 53 Эриксен, 1:1 – 85 Икарди, 2:1 – 90+2 Весино.

Интер – Ханданович, Миранда, де Врей, Шкриньяр, Асамоа, Наингголан (Валеро, 89), Брозович, Перишич (Кандрева, 64), Весино, Политано (Кейта Бальде, 72), Икарди.

Тоттенхэм – Dорм, Санчес, Дэвис, Орье, Вертонген, Дембеле, Дайер, Ламела (Уинкс, 72), Эриксен, Кейн (Роуз, 90), Сон Ҳин Мин (Лукас Моура, 64).

Огоҳлантиришлар: Шкриньяр (21), Санчес (38), Перишич (43), Вертонген (51), Ворм (82).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Интер» сўнгги дақиқалардаги икки гол эвазига «Тоттенхэм»дан ғалабани тортиб олди