date
views 3 452

Ўзбекистон кубоги ярим финалига жонли эфирда қуръа ташланади

Ўзбекистон кубоги ярим финалига жонли эфирда қуръа ташланади
Кеча — 19 сентябрь куни ярим финалга йўл олган барча жамоалар номи маълум бўлади. 1/2 финал учрашувлари 27-28 сентябрь кунлари бўлиб ўтиши кўзда тутилган.

Ярим финал жуфтликлари “Спорт” телеканали орқали жонли эфирда намойиш этиладиган “Гол” кўрсатуви вақтида ташланадиган қуръа орқали аниқлаб олинади. Кўрсатув эртага — 20 сентябрь куни 19:40 да бошланади.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон кубогининг 1/8 финал учрашувлари қуръаси ҳам, 1/4 финал қуръаси ҳам “Спорт” телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилган эди. Дастлаб Миржалол Қосимов, Мурод Зухуров ҳамда Азиз Турғунбоев қуръа маросимида иштирок этган бўлса, чорак финал жуфтликларини Равшан Ҳайдаров аниқлаб берганди.

Манба: www.pfl.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон кубоги ярим финалига жонли эфирда қуръа ташланади