
Ҳаваскор боксда жаҳон чемпиони, Олимпия ўйинлари совриндори, айни пайтда профессионал рингда фаолиятини давом эттираётган ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов бугун Лондон шаҳридаги машҳур «Уэмбли» стадионида ўзининг навбатдаги жангини ўтказади.
Жангда ҳамюртимизга никарагуалик Хулио Лагуна рақиблик қилади. Маълумот учун, Шаҳрам шу кунгача проф рингда тўрт маротаба жанг қилиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган (3 таси нокаут). Лагуна эса 14 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғолиб бўлган. 10 та жангни муддатидан олдин якунлаган.
Тошкент вақти билан соат 22:00да бошланадиган жанг «УзРепорт» телеканали орқали тўғридан-тўғри намойиш этилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар