00:30 / 30.09.2018
3 509

«Ювентус» Туринда «Наполи» устидан иродали ғалабани қўлга киритди

«Ювентус» Туринда «Наполи» устидан иродали ғалабани қўлга киритди
Италия чемпионатининг 7-туридан ўрин олган «Ювентус» – «Наполи» учрашуви ўз якунига етди. «Альянц Стэдиум»да бўлиб ўтган марказий ўйинда туринликлар иродали ғалабани қўлга киритдилар.

Ўйин дебюти меҳмонлар учун омадли келди: 10-дақиқада Дрис Мертенс жамоасининг комбинациясини аниқ зарба билан муваффақиятли якунлади.

26-дақиқада Криштиану Роналду чап қанотдан тезлик олди ва тўпни жарима майдони марказига узатди, у ерда Марио Манжукич боши билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

Иккинчи бўлим дебютида энди туринликлар омадли ҳараракат қилишди: рақиб майдони томонда тўпни қабул қилиб олган Роналду узоқ масофадан зарба берди, бироқ тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. Қайтган тўпни Манжукич бўш қолган дарвозага жойлаб, жамоасининг иккинчи голини урди.

58-дақиқада неаполликлар камчилик бўлиб қолишди, Мариу Руй майдон марказида Пауло Дибалага нисбатан жуда қўпол ўйнади ва иккинчи сариқ карточкасини олиб майдонни тарк этди. Четлатишдан сўнг меҳмонлар бир нечта хавфли ҳужум ташкил қилишга эришдилар, лекин улар самара бермади.

76-дақиқада мезбонлар стандарт вазиятдан унумли фойдаланишди: бурчакдан узатиб берилган тўпга Роналду боши билан зарба берди, Лернардо Бонуччи эса тўпни дарвоза томон буриб юбориб, жамоасининг учинчи голини урди. Қолган дақиқаларда ҳисоб ўзгармади.

Шу тариқа, «Ювентус» А Сериядаги ғалабали сериясини давом эттирди ва 21 очко билан яққол пешқадам бўлиб турибди.

А Серия, 7-тур

Ювентус – Наполи 3:1 (1:1, 2:0)

Голлар:
0:1 – 10 Мертенс, 1:1 – 26 Манджукич, 2:1 – 49 Манджукич, 3:1 – 76 Бонуччи.

Ювентус – Шченсни, Кьеллини, Жоау Канселу, Алекс Сандро, Бонуччи, Пьянич, Матюиди, Джан (Бентанкур, 62), Роналду, Дибала (Бернардески, 64), Манджукич (Куадрадо, 84).

Наполи – Оспина, Альбиоль, Хюсай, Мариу Руй, Кулибали, Зелиньски (Малькюи, 61), Гамшик (Фабиан Руис, 70), Инсинье, Аллан, Кальехон, Мертенс (Милик, 61).

Огоҳлантиришлар: Мариу Руй (24), Кулибали (40), Хюсай (55), Бонуччи (60), Инсинье (60), Жоау Канселу (69), Алекс Сандро (85).
Четлатиш: Мариу Руй (58).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Ювентус» Туринда «Наполи» устидан иродали ғалабани қўлга киритди