22:22 / 03.10.2018
3 105

ЦСКА бош мураббийи: Ҳимояда ажойиб ҳаракат қилдик ва «Реал»нинг босимига дош бера олдик

ЦСКА бош мураббийи: Ҳимояда ажойиб ҳаракат қилдик ва «Реал»нинг босимига дош бера олдик
ЦСКА клуби бош мураббийи Виктор Гончаренко ЕЧЛ 2-тури доирасида «Реал»га қарши кечган учрашувдан (1:0) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Аслини олганда, бундай ўйиндан сўнг ҳеч қандай ҳиссиёт қолмайди: на қувонч, на ҳайратланиш, чунки уларнинг барчаси ўйин пайтида тугаб бўлади. Менимча, буни эртага ёки индинга англаб етамиз. Биз бу оқшомдан баҳра олиш ҳуқуқига эгамиз.

Ўйлашимча, ҳимояда ажойиб ҳаракат қилдик. Майдонда бир-бири учун курашаётган жамоани кўрдим. Рақибнинг босимига бардош бериш учун бизга ёшлик шижоати ёрдам берди. Унутмаслик лозим биз «Реал»дек жамоага туриб бера олдик ва ғалаба қозондик. Бу катта ғалаба. Умид қиламанки, бу ёш футболчиларимизнинг олға қадам босишларига сабаб бўлади», – дейди Гончаренко.

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЦСКА бош мураббийи: Ҳимояда ажойиб ҳаракат қилдик ва «Реал»нинг босимига дош бера олдик