date
views 3 734

Шота Арвеладзе: "Пахтакор" ҳозир яхши формада

Шота Арвеладзе: "Пахтакор" ҳозир яхши формада
PEPSI Суперлига 25-тури доирасидаги "Металлург" – "Пахтакор" учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Шота Арвеладзе қуйидагича фикр билдирди.

"Ҳозир анча яхши формага кириб олганмиз. Бугунги ўйинни ҳам яхши ўтказа олдик. Кўплаб хавфли вазиятлар яратяпмиз. Айниқса, бугун стандарт вазиятларда жуда яхши ҳаракат қила олдик.

Деярли барча бурчак тўпларидан сўнг дарвоза томон зарба беришнинг уддасидан чиқдик. Умуман олганда, бутун ўйинни назорат қилдик ва якунда ҳақли равишда ғалаба қозондик", - деди мутахассис.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шота Арвеладзе: "Пахтакор" ҳозир яхши формада