Хабарингиз бор, шу йилнинг 18 август – 2 сентябрь кунлари Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида XVIII Осиё ўйинлари бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари 21 та олтин, 24 та кумуш ва 25 та бронза медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида бешинчи ўринни эгаллашганди.
9 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигида Осиё ўйинларида муваффақиятли иштирок этган ҳарбий спортчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда МОҚ расмий сайти хабар бермоқда.
Унда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири Абдусалом Азизов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджоновлар ҳам иштирок этишди.
МОҚ раҳбари сўзга чиқар экан, Осиё ўйинларидаги муваффақиятда ҳарбий спортчиларимизнинг ўрни катта эканлиги ҳақида гапирди.
«Осиё ўйинларидаги муваффақиятда албатта ҳарбий спортчиларимизнинг ҳиссалари катта. Умуман, ўзбек спортида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги спорт клубининг тутган ўрни беқиёс. Спортнинг деярли ҳар бир турида Мудофаа вазирлиги спорт клуби вакилларини учратишимиз мумкин. Улар орасида Осиё ўйинлари, Олимпия ўйинларида юртимиз шарафини ҳимоя қилиб келаётган спортчиларимиз талайгина. Фурсатдан фойдаланиб, Сизларни қитъамизда тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақада совриндор бўла олганлигингиз билан табриклайман. Энди 2020 йилда Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйнларида ҳам муваффақиятли юришни давом эттиришингизга тилакдошмиз», – деди Умид Аҳмаджонов.
Қайд этиш лозимки, Осиё ўйинларида совриндор бўлган спортчиларнинг 33 нафари Мудофаа вазирлиги спорт клуби аъзолари ҳисобланадилар. Тадбир давомида Осиё ўйинлари совриндорларига қимматбаҳо совғалар тақдим этилди. Мусобақа чемпионлари Вадим Меньков, Руслан Нуриддинов, шунингдек, кумуш медаль соҳибаси Надия Дусановага лейтенант ҳарбий унвонлари тантанали равишда топширилди.
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади