23:29 / 14.10.2018
3 258

Миллатлар Лигаси. Россия термаси Туркияга имкон қолдирмади

Миллатлар Лигаси. Россия термаси Туркияга имкон қолдирмади
УЕФА Миллатлар Лигаси 4-туридан ўрин олган Россия ва Туркия терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Сочидаги “Фишт” стадионида бўлиб ўтган ўйинда мезбонлар ишончли ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувнинг 20-дақиқасида руслар стандарт вазиятни голга айлантиришди, Александ Головиннинг бурчакдан узатган тўпига Георгий Жикиязарба берди, дарвоза устунига тегиб қайтган тўпни Роман Нойштедтер бўш дарвозага аниқ йўналтириб, ҳисобни очди.

78-дақиқада ўнг қанотдан тезлик олган Головин тўпни Денис Черишевга қулай тарзда ташлаб берди, “Валенсия” ярим ҳимоячиси эса дарвозанинг яқин бурчагини усталик билан нишонга олди.

Шу тариқа, Россия гуруҳда якка пешқадамлик қилишда давом этмоқда (3 ўйин, 7 очко). Туркия эса иккинчи ўринда (3 ўйин, 3 очко). Учинчи поғонани Швеция эгаллаб турибди (2 ўйин, 1 очко).

Миллатлар Лигаси, 4-тур

Россия – Туркия 2:0 (1:0, 1:0)

Голлар:
1:0 – 20 Нойштедтер, 2:0 – 78 Черишев.

Россия – Гильерме, Нойштедтер, Кудряшов, Фернандес, Джикия, Газинский, Зобнин, Головин (Полоз, 90), Ионов (Камболов, 82), Кузяев (Черишев, 71), Дзюба.

Туркия – Болат, Азиз, Калдирим (Байрам, 75), Челик, Сеюнджю, Текдемир (Озджан, 63), Йокушлу, Ўзъякуп (Малли, 84), Ўндер, Чалханўглу, Тўсун.

Огоҳлантиришлан: Калдирим (37), Тўсун (54), Головин (55).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Миллатлар Лигаси. Россия термаси Туркияга имкон қолдирмади