date
views 3 655

"Навбаҳор": Беленков билан ҳам +1 кўринишдаги шартнома имзоланди

"Навбаҳор": Беленков билан ҳам +1 кўринишдаги шартнома имзоланди
Олдин хабар берганимиздек, 7 октябрь куни Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасида россиялик мутахассис Андрей Канчельскис бош мураббий лавозимида иш бошлаб, клуб билан шу йилнинг охиригача ва +1 кўринишидаги шартномага имзо чекканди. Бугун яна бир россиялик мутахассис Алексей Ильич Беленков билан ҳам расман шартнома имзоланди. Бу мутахассис билан ҳам худди бош мрубббийники сингари шу йилнинг охирига қадар ҳамда + 1 кўринишидаги келишувга эришилди.

Айтганча, наманганликлар бугунги машғулот олдидан клуб раҳбарияти, мураббийлар штаби ва футболчилар иштирокида асосан "Бухоро"га қарши кечадиган ўйинга катта масъулият билан ёндошиш кераклиги хусусида йиғилиш ўтказиб олишди. Ушуб "кичик" мажлисда Наманган шаҳар ҳокими, "Навбаҳор" футбол клуби президенти Шавкат Шокиржанович Абдуразоқов, Наманган вилоят футбол ассоциация вице-президенти Шамшод Эргашевич Сариковлар иштирок этишди.

Манба: interfutbol.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Навбаҳор": Беленков билан ҳам +1 кўринишдаги шартнома имзоланди