10:03 / 19.10.2018
4 400

«Марҳамат, ўзинг топ» ёки Дон Антуан Гризман оиласи ҳақида

«Марҳамат, ўзинг топ» ёки Дон Антуан Гризман оиласи ҳақида
«Атлетико» клуби ва Франция миллий жамоаси бош юлдузи Антуан Гризманнинг турмуш ўртоғи - Эрика Чоперена бўлажак фарзанди жинсини тиббий текширувлар воситасида аниқлашга уринди ва олинган натижани футболчига антиқа тарзда маълум қилди. У шунчаки, махсус кеча уюштирди ва эрини ўзига хос танловга таклиф этди. Шартга кўра, Антуан ранглари бошқа-бошқа шарчаларни тўп билан нишонга олиб, оиласида туғилажак чақалоқ жинсини топиши керак эди...

Гризманн биринчи уринишдаёқ нишонни тўғри олди, кейин Эриканинг ўғилча кутаётганини эшитиб, икки қўлини баланд кўтарганча роса сакради.

Эрика ва Антуан оиласида тўн-ғич фарзанд - қизалоқ Мия 2016 йилнинг 8 апрель куни дунёга келганди.

Жуфтлик ўтган йили расман оила қурди. Ваҳоланки, улар бундан 5 йил олдин Сан-Себастьянда танишишганди. Гризманн ўша пайт «Реал Сосьедад» сафида тўп сурарди.

Эрика актриса ҳам, модель ҳам эмас. У маълумоти бўйича бакалавр даражасидаги болалар руҳшуноси. Антуаннинг қаллиғи папарацци эътиборини асло ёқтирмайди. Хоббиси - саёҳат. Шунингдек, ҳаваскор сифатида фотосессия ихлосмандидир.

Жуфтлик айни пайт Мадридда яшамоқда. Тўғри, оиланинг ёзда Барселонага кўчиб ўтишига сал қолди. Фақат Гризманн энг сўнгги паллада «Барса» таклифини рад этиб, «Атлетико»да қолишни маъқул кўрди.

Франциялик футболчининг «матрасчилар» билан тузган янги шартномаси 2022 йилгача мўлжалланган. Клуб унинг садоқатини муносиб баҳолаб, шартномада белгиланган товон пули миқдорини ўзгартирмади. Демакки, Антуанни ҳали ҳам 100 млн. еврога сотиб олиш мумкин, фақат харидор унинг ўзини кўндирса, бас.

Гризманн Ла-лига доирасидаги 8та ўйинда 2та гол уришдан ташқари, ўз номига 3та самарали узатма ёзиб қўйди. «Атлетико» айни пайт турнир жадвалининг 3-қаторида бормоқда.

Антуан — «Олтин тўп»га даъвогар 30 нафар футболчидан бири. Ҳужумчининг ўзи бу борада дангал гапирмоқда: «Соврин франциялик футболчига берилиши шарт».

Манба: interfutbol.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Марҳамат, ўзинг топ» ёки Дон Антуан Гризман оиласи ҳақида