Мейвезер: "Биз Хабиб билан жуда кўп пул ишлаб оламиз"

  • 22 октябрь 2018, 00:26
  • 1 958
  • Спорт
  • Мейвезер: "Биз Хабиб билан жуда кўп пул ишлаб оламиз"
    Бокс бўйича беш вазн тоифасининг собиқ жаҳон чемпиони Флойд Мейвезер енгил вазнда UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов билан жанг қилишни хоҳламоқда. Америкалик спортчи бу жанг орқали рекорд гонорар ишлаб олишига қаттиқ ишонмоқда.

    - Мендан: "Нима учун мен аралаш яккакурашчилар билан жанг ҳақида гапиришимни", сўрашади. Аммо эшитинг, биз Хабиб билан мисли кўрилмаган миқдорда маблағ ишлаб оламиз. Биз Конор билан шундай қилган эдик. Ким менга катта пул олиб келса, уша билан бокс тушаман. Мен шов-шувли ишларга тайёрман. Конор билан жангим ҳақиқий шов-шув бўлган эди. Мен одамларга нимани кўришни истaса, ўшани бераман.

    - Мен Хабиб билан учрашаман ва Конор билан 2019 йилда. Кўпчилик Макгергор билан жанг қилишимизга ишонмаган эди, аммо ташкил этилганидан хурсандман, - дея Мейвезернинг сўзларини келтиради Boxingnews24 нашри.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Мейвезер: "Биз Хабиб билан жуда кўп пул ишлаб оламиз"