08:54 / 22.10.2018
2 654

Моуриньо: "Учрашувга 6 дақиқа қаердан қўшиб берилди, билмайман. Биз вақт чўзмадик"

Моуриньо: "Учрашувга 6 дақиқа қаердан қўшиб берилди, билмайман. Биз вақт чўзмадик"
«Манчестер Юнайтед» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо Англия чемпионати 9-тур «Челси» жамоасига қарши кечган ўйин борасида фикр билдириб ўтди. Эслатиб ўтамиз, ўйин 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди, «Челси» сўнгги голни ҳакам томонидан қўшиб берилган 6-дақиқада киритди.

«Биз майдондаги энг яхши жамоа эдик. Ўйиндан олдин «Стэмфорд Бриж»да бир очко яхши натижа дейиш мумкин, бу ерда ғалаба қозониш қийин. Бироқ ўйинни кечиши бўйича биз учун бу даҳшатли натижа ва «Челси» учун зўр.

Биз ўйинни назорат қилдик, «Челси»ни бошқариб турдик, Азар ва Жоржиньо назоратимизда эди.

Ҳисоб 2:1 кўринишига келганида учинчи тўпни ҳам киритишимиз мумкин эди. Умид қиламанки, ҳар бир ҳакам Майк Дин каби 6 дақиқада қўшиб беради. Уларнинг қаердан келганини билмайман. Биз доим ўйнашга ҳаракат қилдик, вақт чўзмадик», - дейди Моуриньо.

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Моуриньо: "Учрашувга 6 дақиқа қаердан қўшиб берилди, билмайман. Биз вақт чўзмадик"